
Президент Шавкат Мирзиёев Конституция байрами муносабати билан йўллаган табригида 2022 йилда янги қомус қабул қилинишини айтганди. Янги қомусда қуйидагилар асосий мезон бўлади:
- илгари амал қилиб келинган «давлат – жамият – инсон» тамойили «инсон – жамият – давлат» деб ўзгартирилади;
- иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатларини таъминлаш бош мезон бўлади;
- «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» деган эзгу ғоя доирасида фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақоми мустаҳкамланади;
- оила институтини ривожлантириш, эзгу инсоний қадриятларни келгуси авлодларга безавол етказиш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш бўйича конституциявий асосларни белгиланади;
- ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, ҳуқуқ ва бурчлари ўз аксини топади;
- «Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат» деган тамойил конституциявий қоида сифатида муҳрланади;
- инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги тизимнинг самарасини ошириш мақсадида болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ногиронлар, кекса авлод вакилларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масалалари акс этади;
- табиатдаги глобал ўзгаришларни ҳисобга олиб, экологияга оид махсус боблар киритилади;
- Учинчи Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси бўлмиш боғча, мактаб, олий таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш масалалари мустаҳкамланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг! CtrlEnterХато топдИнгизмиИборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар