Фото: ДХХ
Гиёҳванд моддалар нафақат уни истеъмол қилган кишининг ҳаётини барбод қилади, балки оилада ва жамиятда тузатиб бўлмас, салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Буларнинг барчаси эса алал-оқибат давлат хавфсизлигига таҳдид солади. Шу ва шу каби бошқа салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати идоралари гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши муросасиз кураш олиб боради.
Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона шаҳрида яшовчи, 1988 й.т., муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 4 кг. 459 гр. «опий» ва 2 кг. 975 гр. «гашиш» гиёҳванд моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Терговга қадар текширув давомида, у аввалроқ 1993 й.т. жиноий шеригига 7 кг. 969 гр. «гашиш» моддаси берганлиги аниқланиб, ушбу наркотиклар ҳам тегишли тартибда олиб қўйилди.
Яна бир ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида эса 1973 й.т. икки нафар фуқаронинг Фарғона шаҳридаги яшаш манзилида 1 кг. 110 гр. «гашиш» ҳамда 991 гр. «опий» моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, тадбир давомида улардан наркотик сотиб олиш учун Марғилон ва Қўқон шаҳарларидан келган икки харидор ҳам қўлга олинди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Хўжаобод туманидаги «Дўстлик» халқаро назорат ўтказиш пунктида ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон туманида истиқомат қилувчи, 1988 й.т., муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашинада 6 кг. 109 гр. «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Сурхондарё - Фарғона» йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Учкўприк туманида яшовчи, 1974 й.т. фуқаро бошқарувидаги автотранспорт воситаси «Умакай» ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, автомашинада хўжалик молларини ўлчашга мўлжалланган тарозига хуфиёна жойлаштирилган 1 кг. 47 гр. «гашиш» моддаси борлиги аниқланди. Шунингдек, унга ушбу гиёҳвандлик моддасини бериб, ортидан кузатиб келаётган жиноий шериги, Денов туманида истиқомат қилувчи, 1973 й.т., муқаддам «героин» моддаси савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган фуқаро ҳам ҳибсга олинди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимларининг Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида Элликқалъа туманида яшовчи, 1988 й.т. муқаддам судланган фуқарода 2990 дона «Трамадол» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 5 кг. 450 гр. «опий», 19 кг. 210 гр. «гашиш» ҳамда 2990 дона «Трамадол» гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.
Таъкидлаш лозимки, барча ҳолатлардаги гиёҳвандлик воситалари келгусида сотиш мақсадида қўшни давлатлардан контрабанда йўли билан олиб ўтилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди