Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати
Россиянинг «Сибир» авиакомпанияси 7 декабрь куни Волгограддан Фарғонага илк мунтазам парвозини амалга оширди.
Uzbekistan Airports матбуот хизматнинг хабар беришича илк самолёт анъанавий тарзда сув аркаси билан тантанали кутиб олинди.
Волгоград—Фарғона—Волгоград йўналишидаги мунтазам парвозлар ҳар сешанба кунлари А320 ва А321 самолётларида амалга оширилади.
Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, Россия 5 октябрдан бошлаб Ўзбекистонга парвозлар сонини ошириши тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги 2021/2022-қиш мавсуми парвозлар жадвалига мувофиқ Россия авиакомпанияларининг Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш бўйича тасдиқланган йўналишлари рўйхатини эълон қилганди.
Рўйхатга мувофиқ Россиянинг «Сибир» — С7 Airlines авиакомпанияси Москвадан Самарқанд, Бухоро, Урганч шаҳарларига, Новосибирскдан Бухоро, Фарғона ва Наманганга, Иркуцкдан Фарғонага мунтазам парвозларни амалга ошириши қайд этилган. Эндиликда мунтазам қатновлар қаторига Волгоград—Фарғона—Волгоград йўналиши ҳам қўшилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди