Фото: Видеодан кадр
Тошкентнинг Яшнобод туманида жойлашган «Авиасозлар» бозорида пойтахт ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан 4 декабрь куни ўтказилган рейд давомида сотувчиларнинг бирида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди. Бу ҳақда «Тошкент» телеканалида маълум қилинди.
Қайд этилишича, сотувчида ушбу гўшт келиш чиқиши ва сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар ҳам бўлмаган.
«Гўшт биргина ҳиди билан санитария нормаларига жавоб бермаслиги билиниб турибди. Экспертиза натижаларидан сўнг ушбу ҳолат юзасидан якуний хулоса беришимиз мумкин. Истеъмолга яроқсиз гўштни сотишга алоқадор бўлган барча шахслар маъмурий жавобгарликка, айрим ҳолларда маҳсулотдан жабр кўрган харидорлар аниқланган тақдирда эса жиноий жавобгарликка ҳам тортилади», — деган Тошкент шаҳар ИИББ карантин хизмати бўлими командири Ғулом Элмуродов.
Сотувчининг сўзларига кўра, гўшт кабоб қилиш мақсадида олиб келинган. Музлаткич ишламагани сабабли ҳидланиб қолган.
Тошкент шаҳар ИИББ барча сотувчиларни гўшт харид қилишда огоҳ бўлишга, сотувчидан маҳсулот сифатини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилишга чақирган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди