00:40 / 09.12.2021
7 560

Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрлашга урингани ҳақидаги актрисанинг иддаосига муносабат билдирди

Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрлашга урингани ҳақидаги актрисанинг иддаосига муносабат билдирди
Март ойида «Қадам» сериалидаги Кумуш образи билан томошабинлар эътиборига тушган актриса Камила Гимандинова YouTube каналлардан бирига берган интервьюсида таниқли актёр ва режиссёр Саид Мухторовнинг унга нисбатан ножўя хатти-ҳаракатлари ҳақида сўзлаб берган эди.

Актрисанинг айтишича, Саид Мухторов ниятига ета олмаган. Шу воқеадан сўнг Камила кино соҳасидан совиган ва узоқлашган.
Режиссёр ва актёр Саид Мухторов «Chotki TV» YouTube каналига берган интервьюсида Камиланинг ушбу айбловига муносабат билдирди.

«Мусулмонларнинг ичида кофирона фикрлайдиганлар бор ҳалигача. Ҳалигача Амир Темурга қарши одамлар бор. Уни босқинчи, каллакесар дейдиганлар бор. Шулардан келиб чиқиб, менинг у қизга айтадиган гапим: ‘Кўчадан туғган фарзандингга келиб домла азон айтган бўлса, шу боланг кун келиб сенга жазонгни беради’. Бу қизга шу гапи учун жавоб ҳам берганим йўқ. Мен уни Аллоҳимга топшираман. Унда на фикр бор, на исбот бор ва на ақл. Ким буни пеш-пешлаган? Буни ҳам аниқлаб, жойига қўядиган Аллоҳ. Халқнинг олдида юзим ёруғ бўлиб гапираман», — дейди Саид Мухторов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрлашга урингани ҳақидаги актрисанинг иддаосига муносабат билдирди