Тошкент шаҳрида фуқарога жиноят ишини танишлари орқали тугатиб беришни ваъда қилиб, пора олган Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум қилинишича, Шахсий хавфсизлик бошқармаси ишонч телефони ва ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликдан олган маълумотларга асосан тезкор тадбир ўтказган. Унда Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган Ш.Б. қариндоши Ш.Н. орқали унинг таниши А.К.нинг ишончига кириб, унга Бухоро вилояти прокуратураси иш юритувидаги жиноят ишини танишлари орқали тугатиб беришни ваъда қилган ва 27 ноябрь куни А.К.дан 3000 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан 7 декабрь куни Ш.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (хизмат мавқейидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик), 28, 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан, Ш.Н.га шу кодекснинг 212-моддаси 1-қисми (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
«Гумонланувчи Ш.Б. процессуал тартибда ушланди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Миробод туманида Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар пора олаётганида қўлга тушганди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан мансабдорга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳодисадан сўнг Бош прокуратура аҳолига мурожаат билан чиқди.
«Бош прокуратура кенг жамоатчилик эътиборини яна бир бор прокуратура органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб борилаётганига қаратади. Бинобарин, Бош прокуратура мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан прокуратура органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.
Агар прокуратура органларининг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Бош прокуратура Шахсий хавфсизлик бошқармасининг (71) 202-08-28 рақамли «ишонч телефони»га маълум қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади», – дейилади мурожаатда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда