23:45 / 11.12.2021
3 039

Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 7-оилавий поликлиника фаолияти билан танишди

Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 7-оилавий поликлиника фаолияти билан танишди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 7-оилавий поликлиника фаолияти билан танишди. муассаса сўнгги бор 1991 йилда капитал, 2018 йилда эса жорий таъмирланган. Унинг қуввати 250 қатновга мўлжалланган бўлиб, ҳудуддаги 8 та маҳаллада яшовчи 41 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ёрдамчи бўлимлардан физиотерапия, функционал диагностика, эндоскопия, марказий клиник лаборатория, рентген, ультратовуш диагностикаси ҳамда кундузги шифохона фаолияти йўлга қўйилган.

Ҳозиргача ҳудуддаги аҳолининг 93 фоизи тўлиқ хатловдан ўтказилиб, 5 минг 518 нафар фуқаро учун соғломлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

Давлат раҳбари поликлиникани замонавий тарзда капитал таъмирлаш, аҳолига ҳар томонлама қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берди. Мавжуд диагностика ускуналари маънан эскиргани сабабли янгиларига алмаштириш лозимлиги таъкидланди.

«Амбулатор ва стационар тиббий хизматни ўзида жамлаган янги тажрибани амалиётга жорий қилиш керак. Оилавий поликлиникаларга бириктирилган аҳолига сифатли ва арзон хизмат кўрсатиш тизимига ўтиш орқали ҳудуддаги шифохоналар билан соғлом рақобат муҳитини шакллантириш лозим», – деди президент.

Шу ерда Мирзо Улуғбек туманидаги тиббиёт муассасалари фаолияти ҳақида маълумот берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 7-оилавий поликлиника фаолияти билан танишди