Тошкент шаҳрида «Хавфсиз пойтахт» концепцияси асосида махсус рейд тадбирлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси.
Маълум қилинишича, рейд давомида бир қатор қоидабузарликлар аниқланган. Жумладан, «Гелендваген» ҳайдовчиси Йўл-патруль хизмати ходимининг жезл ёрдамида тўхтатиш ишорасига қарамай, йўлида давом этаверганн. Махсус бўлинма уринишларидан сўнг қоидабузар тўхташга мажбур бўлган.
Қайд этилишича, текширув чоғида ҳайдовчининг спиртли ичимлик таъсирида маст экани аниқланган. «Туғилган кунда ўтирдим, ароқ ичдим. Бўлди, ‘нарушение’ қилдим, (баённома) ёзинглар, ‘штраф’га тиқинглар, ‘правам’ни ‘решат’ қилинглар, бўлди», — деган ҳайдовчи.
Бундан ташқари, шаҳарнинг Махтумқули—Мирзо Улуғбек чорраҳасида яна бир ҳайдовчи инспекторнинг тўхташ ишорасига амал қилмай, қочиб кетмоқчи бўлган. Mercedes-Benz S классдаги машина тўхтатилганда ҳайдовчи «Кўрмай қолибман», деб ўз қилмишини оқлаган.
Қайд этилишича, ҳар икки ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди