13:00 / 13.12.2021
1 664

Давлат дастурлари ижросини назорат қилиш бўйича штаблар тузилади

Давлат дастурлари ижросини назорат қилиш бўйича штаблар тузилади
Фото: Forbes.ua
Давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтириш бўйича президент қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 1 апрелгача жойларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ҳолати, янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурати ва уларнинг жойлашуви, шунингдек, ушбу масалалар бўйича кенг жамоатчилик фикри ўрганилади.

1 майгача лойиҳа-қидирув ишларини молиялаштириш учун зарур маблағлар буюртмачилар кесимида шакллантирилади. Йил якунигача келгуси йиллар учун дастур тасдиқланиб, унга киритилган лойиҳалар бўйича танлов (тендер)лар эълон қилинади. Бунда, дастурга лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатлари экспертизадан ўтказилмаган лойиҳалар киритилишига йўл қўйилмайди.

2022 йил 1 январдан консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: молиялаштириш манбаи аниқ бўлмаганда; лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) мавжуд бўлмаганда ёки улар қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда тайёрланганда, яъни параллел равишда олиб борилганда; пудратчи (лойиҳачи) ташкилотлар танлов (тендер) ўтказилмасдан танлаб олинганда.

Давлат дастурлари шакллантирилиши ва ижро этилишини, шунингдек, ушбу дастурлар доирасида маблағлар мақсадли ишлатилишини назорат қилишнинг янги тизими жорий этилади. Бунда, давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби, ҳудудий штаблар ҳамда туман (шаҳар) штаблари тузилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат дастурлари ижросини назорат қилиш бўйича штаблар тузилади