Фото: AFP/Getty Images
«M — Consulting-Agency» хусусий бандлик агентлиги ўзбекистонлик аёлларни Саудия Арабистонига уй хизматчиси сифатида ноқонуний ишга ёллаш билан шуғулланиб келган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, ушбу ХБА 2019 йилда очилган, лекин 2021 йил март ойида фаолиятида қонунбузарликлар учун Тошкент туманлараро иқтисодий судининг қарори билан лицензияси тўхтатилган. Шунга қарамасдан агентлик жорий йилнинг март ойидан ҳозирга қадар Саудиянинг «Maktab Qasrul Ixtiyar Lilistiqdam» ва «Al-Najmah Al-Masia» компаниялари билан ҳамкорликда эски сана билан сохта шартномалар тузиб Ўзбекистон фуқаролари бўлган 100 га яқин аёлни ушбу мамлакатга уй хизматчиси сифатида юборган.
Деярли барча аёллар уларнинг йўл харажатларини аванс сифатида қоплаш ва шартномада келишилган муддатдан сўнг қайтариш шарти билан саудиялик иш берувчиларга 7-12 минг долларга сотилган. Шунингдек, Саудияга юборилган аёллар уй хизматчисига муҳтож бошқаларга ҳам қайта сотиш ҳолатлари учраб турган.
«M — Consulting-Agency» хусусий бандлик агентлигининг ҳар бир аёлдан оладиган соф фойдаси 3-5 минг доллар миқдорида бўлган.
Агентлик хизматидан фойдаланувчи фуқаро томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга иш вақтидан ортиқча ишлатиш, куч билан ушлаб туриш, жинсий зўравонлик, қўпол муомала қилинаётгани, ҳужжатлари ва қўл телефони олиб қўйилгани борасида кўп сонли мурожаатлар келиб тушган.
Уюшган жиноий гуруҳнинг фаолиятидан жабр чекаётган фуқаронинг ушбу мурожаатлари асосида ИИВ тергов департаменти Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисми (Одам савдоси) ҳамда 168-моддаси 4-қисми (Фирибгарлик) билан жиноий иш қўзғатган.
Ҳозирги вақтда жиноий иш доирасида уч киши айбланувчи сифатида ишга жалб қилинган:
- «Migration-Consulting-Agency» хусусий бандлик агентлиги директори Х.Б.;
- Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ ходими, ХБАнинг «соядаги раҳнамоси» И.И;
- ХБА ва саудиялик иш берувчилар ўртасида воситачи бўлган Сурия фуқароси А.Атраш.
Жиноий иш доирасида тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Шунингдек, тезкор-тергов ҳаракатлари давомида 24 нафар жабр чеккан фуқаронинг аризалари расмийлаштириб олинган.
ИИВ Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа масъул вазирлик ҳамда идоралар билан Қиролликда қийин аҳволда қолган аёлларни ортга қайтариш борасида ҳаракатларни олиб бормоқда. Хусусан, ҳозирга қадар жиноий гуруҳ томонидан Саудияга алдов йўли билан юборилган 53 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилди.
Тергов жараёнларида маълум бўлишича, «M — Consulting-Agency» ХБА аёлларни ҳафтада бир кун дам олиш куни ва кунлик 12 соатдан кўп бўлмаган иш дея алдаб юборган. Лекин Саудияга боргач аёллар ҳафтада дам олиш кунисиз, 14-20 соатгача ишлашга мажбур бўлган. Саудиядаги уй эгасига бўйсунмаганлар мигрантлар учун маъмурий қамоқ билан қўрқитилган.
Шу сабабли хорижга ишлаш учун кетаётган фуқаролардан шартнома шартларини ва бораётган мамлакатлари қонунчилигини яхшилаб ўрганиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»