Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида хизмат олиб бораётган ходимлар 12 декабрь куни «Қўнғироткўл» овули атрофидаги чўл ҳудудида 14 та кийикни отиб ўлдириб, гўштини бўлаклаётган браконьерларни аниқлади. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, ноқонуний овчилар экология назорат инспекцияси ходимлари келаётганини кўриб, отилган ҳайвонлар, кийим-кечак, озиқ-овқат, ёқилғи, ўқ-аслаҳаларини ташлаб, номаълум йўналишда давлат рақамисиз УАЗ автомобилида қочиб кетган. Инспекторлар тахминан 5 километр масофагача уларнинг изидан борган, аммо ушлаш имкони бўлмаган.
Фото: Қорақалпоғистон экология қўмитаси
Қайд этилишича, воқеа жойи кўздан кечирилганда отилган патрон гилзаси, идиш-товоқ, хўжалик буюмлари бўлган пичоқ, болта, ёқилғи, кийим-бошлар ҳамда «Қизил китоб»га киритилган 14 дона жайрон, 5 дона ёввойи қуён ташлаб кетилгани маълум бўлган.
Таъкидланишича, улар қолдирган ашёлар ичидан М.М. номига хориждан Т.М. исмли шахсдан 12 октябрь куни чет эл валютасида пул ўтказганини тасдиқловчи квитанция ҳам топилган.
Фото: Давлат экология қўмитаси
Давлат инспекторлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, воқеа жойи видео тасвирга олинган. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан браконьерларни қўлга олиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
Фото: Давлат экология қўмитаси
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»