20:30 / 14.12.2021
2 074

Байрам шукуҳини улашувчи мева — мандарин қандай фойдали хусусиятларга эга?

Байрам шукуҳини улашувчи мева — мандарин қандай фойдали хусусиятларга эга?
Фото: Harper’s Bazaar
Янги йил дастурхонини оливие салати ва мандаринларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ушбу мева нафақат мазали, балки фойдалилиги билан ҳам ўзига хосдир. Унда саломатлик учун фойдали бўлган витамин ва минераллар сероб.

Таркибида А витамини бисёр экани ҳисобига ушбу маҳсулот кўриш билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олади, тери, суяклар ва тиш ҳолатини яхшилайди.

Табиий антиоксидант ҳисобланган C витамини иммуноглобулин ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради, организмни вирус ва касаллик келтириб чиқарадиган бактериялардан ҳимоя қилади. Қолаверса, организм ҳужайраларини зарарли радикаллардан асрайди, яллиғланиш жараёнларининг олдини олади. Терини озиқлантириб, ялтираб туришини таъминлайди, қуёшнинг ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади.

Фото: Harper’s Bazaar
Мандарин таркибидаги B1 витамини эса асаб тизимига ижобий таъсир қилиб, хотира ва диққатни яхшилайди. Д витамини мия фаолияти ва юрак-қон тизимини рағбатлантирибгина қолмай, қариш жараёнини ҳам секинлаштиради.

Шунингдек, ушбу цитрус мева суяк ва бўғимларни мустаҳкамловчи К витаминини ҳам ўз ичига олади. Қон-томир деворларининг эластиклигини таъминлаб, пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олади.

Фото: Harper’s Bazaar
Таъми ширин эканига қарамай, мандаринда калория сиз ўйлаганчалик кўп эмас. Унинг 100 граммида атиги 500 ккал бўлади. Қондаги қанд миқдорини оширмагани учун иштаҳа очилиши ва ортиқча овқатланишни келтириб чиқармайди. Клетчаткага бойлиги сабаб организмнинг детоксикацияси ва ҳазм тизимининг меъёрий фаолиятида муҳим рол ўйнайди. 80 фоиз фойдали моддалар мужассамлиги учун ундаги оқ плёнкани олиб ташлаш тавсия қилинмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Байрам шукуҳини улашувчи мева — мандарин қандай фойдали хусусиятларга эга?