08:36 / 20.12.2021
1 314

Банкда салкам 60 млн сўмга айирбошланган евро тангалар қалбаки бўлиб чиқди

Банкда салкам 60 млн сўмга айирбошланган евро тангалар қалбаки бўлиб чиқди
Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси
Департамент органлари томонидан қалбаки пул муомаласи билан боғлиқ жиноий фаолиятлар аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳри Миробод тумани бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда банк муассасасига қарашли «Марказ» номли валюта айирбошлаш шохобчасига топширилган 2 евро номиналидаги 2470 дона 4940 евро миқдоридаги танга қалбаки экани аниқланган.

Амалиёт бошқармаси касса амалиёти ва нақд пул муомаласи бўлими ходимлари томонидан валюталар текширилмасдан қабул қилингани оқибатида банк манфаатларига 59,3 миллион сўм зарар етган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси берган хабарга кўра, тезкор-қидирув тадбирлари давомида 41 ёшли М.Б. 59 миллион 280 минг сўмга валюта операцияларини амалга оширгани, у қалбаки тангаларни 31 ёшли Ж.М.дан харид қилгани маълум бўлган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бундан ташқари, Бош прокуратура департаментининг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда М. МЧЖ мол бозорида 2 бош қўйни сотиш эвазига ўзига нотаниш бўлган шахслардан олган 2,1 миллион сўм пуллардан 100 минг сўм купюрадаги 20 донаси қалбаки экани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми бўйича (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу жиноят учун беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Банкда салкам 60 млн сўмга айирбошланган евро тангалар қалбаки бўлиб чиқди