date
views 3 819

Самарқандда бедарак йўқолган 16 яшар қиз топилди

Самарқандда бедарак йўқолган 16 яшар қиз топилди
Куни кеча Самарқанд шаҳрида яшовчи, 2005 йилда туғилган Н.Тўрақулова ота-онаси билан урушиб қолиб, 2021 йил 17 октябр куни соат тахминан 19:30ларда ҳеч кимга айтмасдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги хабар берилганди.

19 декабр куни бир фуқаро Самарқанд вилояти ИИБга қўнғироқ қилиб, қиз тўғрисида маълумот берган.

Қўнғироқдан сўнг, соат тунги 3:00 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари Нихола турган жойни аниқлаб, уни соғ-саломат ИИБ га олиб келишган. Ҳозирда қизга ижтимоий, психологик ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда бедарак йўқолган 16 яшар қиз топилди