
Республика Гидрометеорология хизмати Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг бўронлари ва ғубор бўлишидан огоҳлантирди.
Айтилишича, 21 декабрида Ўзбекистон ҳудудларида кутилаётган кучли шамоллар ҳамда Туркманистон Республикаси чегара ҳудудларидан чангли бўронлар кириб келиши кутилаётганлиги туфайли Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида чанг бўрон ва ғуборлар кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 21-22 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.
Чанг бўронлариҒубор бўлишиданЎзбекистон ҳудудлариКучли шамолларҚорақалпоғистонХоразмБухороНавоий Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг