
Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов ярим тунда светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаган ҳайдовчига шахсан ўзининг ташаббуси билан чора кўрилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят раҳбари ҳайдовчининг қоидабузарлиги ҳақида Халқ депутатларининг вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2022 йил учун белгиланган вазифалар юзасидан аҳолига мурожаатномасида айтиб ўтган.
«Ярим тунда ишдан қайтаётганимда бир воқеага дуч келдим. Давлат рақами 701 бўлган машинада бир бойнинг боласи, кимлигини айтишим шартмас, кечаси тўрт маротаба светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмай ҳаракатланди. Мен вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғига қўнғироқ қилиб, шу автомобиль эгасини топишини сўрадим. Билсак, у ота-онаси билан тортишиб қолган экан. Тортишиб қолса, машинадан аламини олиши керакми? У қоидабузарлиги билан нафақат ўзининг, атрофдагиларнинг ҳам ҳаётига хавф соляпти-ку. Шунинг учун биз бу ҳайдовчига чора кўрилишига эришдик», — деган вилоят ҳокими.
Муроджон Азимов Қашқадарёда қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги таъминланишини таъкидлаган.
«Мен жамоатчиликка, депутатларимизга мурожаат қилиб айтмоқчиманки, эндиликда вилоятда қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги таъминланади», — дея қайд этган вилоят раҳбари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар