date
views 1 534

Тошкент вилояти мансабдори катта пул билан қўлга тушди

Тошкент вилояти мансабдори катта пул билан қўлга тушди
Тошкент вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ходими ва Тошкент шаҳридаги МЧЖнинг норасмий эгаси ўзаро тил бириктириб, Қибрай туманидаги 13,7 гектарлик унумдор ер майдонини 3,4 млн. долларга сотишга келишиб олган.

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ўтказган тезкор тадбирда улар сўралган пулдан 500 минг долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканалидаги репортажда айтилган.

Шунингдек, ДХХнинг тезкор тадбирлари давомида Сирдарё вилоятида ҳам ер сотиш билан боғлиқ яна 3 та фирибгарлик ҳолати аниқланган. Бу ҳолатларда давлат мансабдорлари 70 минг, 19 минг ва 14 минг долларга ер олиб беришни ваъда қилиб, бўнак пулларини олаётганда қўлга тушишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилояти мансабдори катта пул билан қўлга тушди