date
views 1 498

Самарқандда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи қўлга тушди

Самарқандда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи қўлга тушди
Самарқанд вилоятидаги туманлардан бирининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланиб, бир фуқаро билан келишган ҳолда ўзганинг ишончига кирган.

Унга туман тиббиёт бирлашмасининг фойдаланилмаётган омборхонасини олиб бериш учун 10 минг доллар талаб қилган. «Ўзбекистон24» телеканали хабарида қайси туман экани очиқланмаган.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда улар олдиндан 5 минг доллар маблағни олган пайтда ушланган.

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи қўлга тушди