Фото: «Немолчи.Уз»
Тошкентдаги «Конгресс-холл»да бўлиб ўтаётган Аёллар форумида «Замдекан машмашаси» жабрланувчиси Муштарийбону Камилова чиқиш қилган ва ўз бошидан ўтказган воқеаларни сўзлаб берган.
«Ўтган Янги йилда ўзимга янги ноутбукли бўлишни тилаган эдим. Лекин ўрнига ногиронлик аравачасига эга бўлдим... Бу йилги Янги йилни шу аравачада ўтириб кутиб олишимни ҳеч ҳам ўйламагандим», — дея ўз сўзини бошлади у.
Айтишича, унинг дўстлари, севимли иши, ўқиши ва келажак учун катта режалари бор эди. Лекин 2021 йилнинг 18 октябрь куни саноқли сонияларда ҳаммасини йўқотган.
«Менинг университетимда декан ўринбосари лавозимида ишлаган инсон менинг номусимга тегишга ҳаракат қилиб, сўнг деразадан улоқтирди. Ўша пайтда бирон суягим омон қолмаган деб ўйладим, оғриқ шу қадар кучли эди. Баъзан, ҳозир уйғонаман-у, барчаси оддий туш бўлиб чиқадигандай туюлади!
Ўша фожиадан кейин университет маъмурияти, бошқа органлардан қандайдир одамлар келиб, менга босим ўтказишга ҳаракат қилди. Ва бу ишни ёпди-ёпди қилмоқчи бўлишди. Мен шифохонада ётарканман замдеканнинг қариндошлари, танишлари келишди, шунингдек, унинг рафиқаси келиб уларнинг оиласига жабр қилмаслигимни сўрашди.
«Немолчи.Уз» саҳифасига мурожаат қилганимдан кейин мени эшитишди. Ички ишларда тегажоғлик ҳақида иш қўзғатилди, замдеканни ҳибсга олишди. Ҳатто Саида Мирзиёева «Лекин жамоатчиликка ошкор этилаётган бу каби ҳолатлар денгиздан томчи эканини барчамиз англаб турибмиз» деб айтган эди.
Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда менга қарши кампания авж олди. Сукут сақламаганим учун мени айблашарди. Лекин айрим машҳур инсонларнинг бўлган воқеани гўёки мен шантаж учун ташкиллаштирганим ҳақидаги бўҳтонлари ҳаммасидан ошиб тушди.
Биз у оиладан ҳеч нарса ундирмаганмиз, ундирмаймиз ҳам. Ваҳоланки, улар ҳалигача бизга чиқиб, ярашишни сўрашмоқда. Менинг оилам улардан бир тийин ҳам олмайди ва аризамни қайтариб олмайман. Мени шантажда айблаганлар, қараб қўйинг, мана, олдингиздаман, айтганингиздай мақсадим пул бўлганида, бу ерга келмасдан қимматбаҳо машинада юрардим, ўз уйимда ўтирардим. Сукут сақлашимнинг нархини шунга баҳолашди.
Бизга моддий кўмакни бутунлай бегона инсонлар кўрсатишди... Шунингдек, университет факультети бу йилги контракт пулини тўлашни таклиф қилди. Лекин яна бир бор айтаман, мен замдеканнинг оиласидан ҳеч қандай моддий манфаат олган эмасман!
Ўша кунги оғриқни ҳанузгача кечирмоқдаман. Бу нафақат жисмоний, балки руҳий оғриқ.
Ўша одам жазосини олиши керак. Мен адолатга ишонаман. Менинг ҳикоям – минглаб қизлар ҳикояси. Лекин мен ҳақиқатни айтишга журъат топдим ва охиригача бораман.
Тегажоғлик қилаётган одамлар мени эшитишини хоҳлайман. Жазо муқаррар. Биз менталитетни баҳона қилиб сукут сақламаслигимиз керак. Ва мен адолатни талаб қилишдан уялмайман.
Мен шу ердаман. Олдингидай эмас, лекин ҳаётман...» — деган Муштарийбону Камилова.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг октябр ойи охирида университетда декан ўринбосари лавозимида ишловчи шахс талаба қизни зўрлашда гумонланиб қамоққа олинганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»