20:19 / 21.12.2021
1 354

Ўзбекистонда 23 млн гектар қишлоқ ерларининг электрон харитаси яратилди

Ўзбекистонда 23 млн гектар қишлоқ ерларининг электрон харитаси яратилди
Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Унда қайд этилишича, янги ташкил этилган Кадастр агентлиги 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон тарихида илк бор қишлоқ хўжалиги ерларини ялпи хатловдан ўтказиб, электрон рўйхатдан ўтказишни бошлагани. Бу орқали 23 миллион гектар қишлоқ ерларининг электрон хариталари яратилган.

Қишлоқ хўжалиги ерларининг 22 миллион гектари давлат рўйхатидан ўтказилган. Бундан ташқари, ҳисобга олинмаган 412 мингта кўчмас мулк кадастр базасига киритилган. 478 мингта объектда қўшимча қурилмалар аниқланиб, кадастр баҳоси қайта кўриб чиқилган.

Шунингдек, хатловда кўплаб муаммолар ҳам аниқланган. Мисол учун, электрон ҳисобга олинаётган қишлоқ хўжалиги ерлари қоғоз шаклида юритиб келинган Ер фонди ҳисоботи амалиётдан фарқ қилган.

«Жумладан, ҳақиқатда аҳоли яшаш пунктига айланиб кетган 830 минг гектар майдон бошқа ер тоифаларида ҳисобда турибди», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 23 млн гектар қишлоқ ерларининг электрон харитаси яратилди