Тошкент шаҳрида йўналишсиз такси тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Бу Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини 2022-2025 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Хусусан, йўналишсиз такси хизмати кўрсатиладиган ҳаракат таркибини тўлиқ электромобиллар ва бошқа экологик тоза, “яшил” транспорт турларига босқичма-босқич ўтказиш мўлжалланмоқда.
Бунда, йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар томонидан электромобиллар харид қилинишини рағбатлантириш мақсадида жалб қилинадиган банк кредитлари фоизларининг ярим қисмини Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш механизмини жорий этиш бўйича тегишли ҳукумат қарори ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
Шунингдек, йўналишсиз такси хизмати фаолиятига рухсат берувчи лицензия варақаларининг амал қилиш ҳудудини белгилаш кўзда тутилмоқда.
Йўналишсиз такси фаолияти учун ҳар бир ҳудудий транспорт бошқармаси томонидан берилган лицензия варақаларида фаолият ҳудудини акс эттириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади.
Бундан ташқари, йўналишсиз такси фаолиятини рақамлаштириш ҳам назарда тутилган.
Йўналишсиз такси ҳайдовчилари тўғрисидаги барча маълумотларни ўзида жамлаган маълумотлар базаси яратилади.
Шакллантирилган маълумотлар базаси “Электрон ҳукумат” доирасидаги ахборот тизимлари ҳамда Ўзбекистон фуқаросининг идентификация ID-карталари ахборот тизими билан интеграция қилинади.
Ўзбекистон фуқаросининг идентификация ID-картаси орқали йўналишсиз такси ҳайдовчилари тўғрисидаги барча керакли маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳайдовчини рейс олди тиббий кўригидан ўтказиш учун инсон омилисиз тиббий кўрикнинг электрон тизими ускуналари ўрнатилади.
Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларининг талабларидан келиб чиқиб, зиёрат туризмининг жозибадорлигини янада ошириш ҳам режалаштирилган.
Бунда, аҳоли гавжум жойларда, вокзал ва аэропортларга туташ ҳудудларда алоҳида йўналишсиз такси тўхташ жойлари ташкил қилинади.
Йўналишсиз таксиларда ҳамда буюртма асосида хизмат кўрсатадиган транспорт воситаларида “Стандарт”, “Бизнес”, “Эконом”, “Комфорт” турлари жорий этилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»