09:20 / 23.12.2021
1 715

Парҳез тутган ўсимта: овқатланиш билан саратон қанчалик боғлиқ?

Парҳез тутган ўсимта: овқатланиш билан саратон қанчалик боғлиқ?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 2020 йилда саратон касаллиги туфайли 10 миллион инсон ҳаётдан кўз юмган, 19 миллиондан ортиқ инсонга эса ташхис қўйилган.

Касалликни келтириб чиқарадиган сабаблар орасида олимлар турмуш тарзини кўрсатишади, бироқ овқатланиш ҳам уни келтириб чиқарадиган сабаблар орасида охирги ўринда эмас. Парҳез касалликни олдини олишга ёрдам берадими?

Кўпроқ олма, камроқ гамбургер
Жаҳон Саратонни тадқиқот қилиш фондининг (WCRF) 2018 йилги “Парҳез, овқатланиш, жисмоний фаолият ва саратон: глобал нуқтаи назар” мутахассислик ҳисоботида саратон касалликларини олдини олиш учун умумий тавсиялар берилган. Масалан, ширинликдан, ветчина ва бекон каби гўштли полуфабрикатлардан қочиш. Ортиқча туз истеъмол қилмаслик каби.

Бундай тавсиялар саратон ташхисининг частотаси ва маълум овқатланиш услубларига риоя қилиш ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилувчи илмий ишларга асосланган.

Кантонча тузланган балиқ ҳалқум саратони, спиртли ичимликлар – оғиз бўшлиғи, ҳалқум, томоқ, қизилўнгач ва кўкрак саратони (менопаузадан олдин ва кейин) ривожланиш эҳтимолини оширади. Қаҳва эса жигар саратони хавфини камайтиради.

Шунингдек, саратон касаллигини олдини олишда D витамини, кальций ва селен моддалари ҳам яхши таъсир кўрсатади, дея таъкидлайди Афина Миллий университети эпидемиология ва тиббий статистика профессори, “Саратон хавфини камайтирадиган турмуш тарзи” қомусий мақоласи муаллифи Кристина Бамиа.

Бироқ одамлар бундай тавсияларга камдан-кам риоя қилади. Масалан, ўрта америкалик жуда кўп миқдорда тўйинган ва кам миқдорда монотўйинмаган ёғларни истеъмол қилади. Унинг рационида клетчатка, сабзавотлар, мевалар ва дон маҳсулотлари ҳам йўқ. Бундай ҳолат кўпгина ривожланган мамлакатларда ҳам кузатилади.

Тавсиялар қанчалик фойдали?
Европа ва Америка олимлари WCRF мутахассислари хулосасини текшириб чиқиш учун овқатланиш ва турли хил саратон келиб чиқиш эҳтимолига бағишланган 860 та ишни таҳлил қилиб чиқди. Муаллифларнинг таъқидлашича, барча натижалар ҳам ишонарли эмас, бироқ аниқ ва тўғри хулосалар ҳам йўқ эмас.

Дарҳақиқат, сут, сут маҳсулотлари, кальций, буғдой йўғон ичак саратони келиб қилиш хавфини камайтиради, алкоголь маҳсулотларини суистеъмол қилиш эса, аксинча, хавфни кўпайтиради. Маст қилувчи ичимликлардан қизилўнгач, жигар, кўкраз бези каби органлар ҳам азият чекади. Қаҳва жигар саратони келиб чиқиши эҳтимолни камайтиради ва бу тасдиқланган хулоса. Бундан ташқари, тери базал ҳужайрали карсиома билан касалланишни ҳам камайтиради.

Швед олимлари 2020 йилда мамлакат Жаҳон Саратонни тадқиқот қилиш фонди қоидаларига қанчалик риоя қилиши ва улардан сезиларли фойда бор-йўқлигини текшириш мақсадида когорт тадқиқотларини эълон қилди. Улар 30 мингга яқин эркак ва 25 минг аёл ўртасида сўровнома ўтказди. Аниқланишича, афсуски, сўровнома иштирокчиларининг асосий улуши мутахассислар маслаҳатига амал қилмайди. Тавсиялар эса анчайин самарали эди.

Жанубий Каролина университети олимлари ҳам соғлом ва носоғлом парҳез ҳамда саратон келиб чиқиш эҳтимоли ўртасидаги боғлиқликни ўрганиб чиқди. Соғлом парҳез сабзавот ва мевалар, картошка ва дуккакли маҳсулотлардан ташкил топган. Носоғлом парҳезга эса қизил ва қайта ишланган гўшт маҳсулотини кўп истеъмол қилиш, ширин ичимликлар, чипс, тозаланган углеводлар, масалан шакарни кўп истеъмол қилиш киради. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, носоғлом рацион тўғри ичак саратони хавфини оширади. Алькоголнинг зарари эса бу ерда ҳам тасдиқланди. Кўкрак, простата ва ошқозон ости бези саратони ҳақидаги маълумотларни эса текшириб кўриш лозим.

Соғлом парҳезга - масалан, ҳозирги вақтда дунёда Ўртаер денгизи парҳези машҳур - кўп миқдорда мевалар, сабзавотлар, ёнғоқлар, дуккакли маҳсулотлар, ўртача миқдорда балиқ, зайтун ёғи, спиртли ичимликлар, кам миқдорда қизил, қайта ишланган гўшт, сут маҳсулотларини истеъмол қилиш киради.

Олимлар кўрсатган маълумотларга кўра, бундай парҳез билан ошқозон, йўғон ичак, кўкрак, ошқозон ости, простата бези саратонига чалиниш эҳтимоли камаяди.

Рационга қаттиқ риоя қилган ҳолда
Парҳез билан боғлиқ тажрибалар саратон ҳужайларининг қандай озиқланиши ва улар билан курашишнинг янги усулларини топишга ёрдам беради. Шундай илмий тадқиқотни яқинда Массачусетс Технология Институти олимлари ўтказди. Улар углеводлар танқислигига асосланган парҳез саратон касаллиги билан курашишга ёрдам бериши ёки бермаслигини текширишга қарор қилишди.

Саратон ҳужайралари ўсиши учун жуда кўп қувват керак. Улар бу қувватни глюкоза (углевод)дан олади, ҳужайра мембраналари қуриш учун эса уларга липидлар керак. Буларнинг барчасини касаллик ҳужайралари организм қабул қиладиган озиқ-овқатдан олади. Агар улар оч қолдирилса, шунга мувофиқ, кўпайишни ҳам тўхтатади.

Аввалги тадқиқотлардан маълумки, паст калорияли парҳез баъзи ҳолларда саратон ўсишини камайтиради ва касал жонзотлар умрини узайтиради. Углеводлар етишмаслигига сабаб бўлувчи кетоген парҳезнинг таъсири эса кам ўрганилган. У организмни бошқа манбаларни қидиришга ва глюкоза ўрнига жигарда узоқ занжирли ёғ кислоталаридан синтезланган кетон таналарини ишлатишга ундайди.

Олимлар сичқонларга ошқозон ости бези саратонини юқтириб кўришди. Уларнинг бир қисмини кетоген парҳез, яъни 90% ёғ, 9% оқсил ва 1% углеводга мўлжалланган парҳезга ўтказишди. Қолган сичқонларга углевод ҳисобига парҳезда 40% калорияликни пасайтиришди.

Икки гуруҳ сичқонлари организмида ҳам глюкоза миқдори тушиб кетган, шунингдек, -стеароил-КоА-десатуразаси (SCD) (тўйинган ёғли кислоталарни тўйинмаган ёғли кислоталарга айлантирадиган фермент) фаолияти камайган. Бу ташқи томондан танқислик бўлмаганда саратон ҳужайралари ичидаги липидларнинг мустақил синтези учун муҳим. Бу ерда эса парҳезлар ўртасида фарқ пайдо бўлди. Кетоген парҳезда ортиқча ўсимта ёғлар билан таъминланган бўлса, кам калорияли парҳез эса, аксинча, уни ҳужайра мембраналари учун қурилиш материалларидан ҳам, энергиядан ҳам маҳрум қилди.
Шундай қилиб, кам калорияли парҳез саратон ўсимтаси ўсишини самарали секинлаштирди.

Бундай тажрибаларни инсонларда ўтказиш мумкин бўлмагани сабабли, олимлар 1165 та ошқозон ости бези саратонига чалинган беморларнинг овқатланиши ва яшовчанлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқишди. Тадқиқот муаллифларининг аниқлашича, кам миқдордаги шакар парҳезида истеъмол қилинаётган ёғнинг тури муҳим, бироқ рационнинг саратон ривожланиши динамикасига бўлган таъсири ҳақида хулоса қилишга ҳали эрта, чунки маълумотлар тўлиқ эмас.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, улар саратонга чалинганларга парҳезга оид тавсиялар беришга ҳаракат қилишмаган, чунки паст калорияли парҳезнинг қарши таъсири хавфли бўлиши мумкин.

Бироқ, ўтказилган тадқиқотлар саратон ўсишини секинлаштирадиган дориларни ишлаб чиқишда керакли ва фойдали бўлади. Мумкин бўлмаган терапевтик стратегиялардан бири- ўсимта ҳужайраларини тўйинмаган ёғли кислоталарни ишлаб чиқариш қобилиятидан маҳрум қиладиган SCD ферментини бостиришдир.

Парҳез саратон касаллиги ривожланиши динамикасига таъсир қилиши мумкин ва бунга жуда кўплаб далиллар бор, бироқ бу панацея эмас”, дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Мэтью Вандер Хейден, MIT қошидаги интеграл саратон тадқиқотлари институти директори ва амалиётчи онколог.

Унинг таъкидлашича, тўғри овқатланишнинг ҳар бир ҳолатигача турини билиб олиш учун шифокор маслаҳати лозим. Унинг айтишича, беморлар тез-тез турли парҳезларнинг устунликлари ҳақида сўраб туришади, бироқ аниқ ва тўғри давоб бериш учун илмий далиллар ҳар доим ҳам етарли эмас.

Мустақил мутахассисларнинг таъкидлашича – сичқонлар билан ўтказилган тадқиқот давомида олинган натижалар анча муҳим, бироқ кейинги клиник тадқиқотларсиз уни одамларда синаб кўриш мумкин эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Парҳез тутган ўсимта: овқатланиш билан саратон қанчалик боғлиқ?