
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг, ундирувчи Ш.А.нинг фойдасига унинг тарбиясидаги икки нафар фарзандларининг таъминоти учун қарздор С.Б.нинг иш ҳақи ва бошқа-да даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати 01.03.2017 йилда келиб тушган ва Бюронинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ижро иши юритуви кўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор С.Б. 02.03.2016 йилдан бошлаб банкнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими етакчи мутахассиси лавозимида ишлаётганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 64-моддасига асосан ойлик иш ҳақисининг 33% миқдорида ушлаб, ушланган алимент пулларни ундирувчи Ш.А.нинг яшаш манзилига ойма-ой юборилиши тўғрисида банк бошқарувчиси номига талабнома юборилган ҳамда ҳар ойда тасдиқловчи ҳужжатларини бўлимга тақдим қилиш кўрсатилган.
Шунингдек, қарздор С.Б.га нисбатан Қонуннинг 421-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиши вақтинча чекланган.
Лекин, талабнома талаблари лозим даражада бажарилмасдан, алимент пуллари 2017 йилдан 2021 йилнинг 10 ойи давомида 33% кам миқдорида ушланиб келинмаганлиги оқибатида, алимент камомади жами 50 млн. 695,6 минг сўмни ташкил қилган.
Шу боис, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздор - банк ҳисобчиси С.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198-2-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари, яъни 4.050.000 сўм жарима қўлланилиб, аниқланган 50 млн. 695,6 минг сўм алимент пуллари тўлиғи билан ундирилди ва ундирувчи Ш.А.нинг номига очилган банк пластик картасига ўтказиб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар