11:19 / 23.12.2021
1 686

Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда ноқонуний балиқ овлаган браконьерлар қўлга тушди

Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда ноқонуний балиқ овлаган браконьерлар қўлга тушди
Фото: Қорақалпоғистон Экология қўмитаси
Қорақалпоғистонда табиий кўлдан ноқонуний равишда 211 дона балиқни ушлаган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, рейд давомида Амударё туманида яшовчи фуқаролар Ш.Ю. ва С.Е., А.С. томонидан Элликқалъа тумани «Учқўрғоқ» ОФЙ ҳудудида жойлашган табиий кўлдан ноқонуний равишда 86 дона илонбалиқ ва 75 дона зағорабалиқ, 48 дона қизилқанот, 2 дона судак балиқларини 10 та лескали тўр билан овлаб келаётган вақтида ушланган.

Ўрганишлар давомида табиатга 33,7 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган. Қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 20 декабрь куни Қашқадарёда ўтказилган рейд тадбирлари давомида Миришкор тумани «Оқмачит» МФЙда яшовчи фуқаро У.Я. ва бошқалар электр токи («электроудочка») ёрдамида ноқонуний балиқ ушлагани маълум бўлган. Улар жами 385 дона — 1 дона зоғорабалиқ, 1 дона судак, 75 дона «леш», 200 дона карас балиқлари ва 108 дона «Қизил китоб»га киритилган Туркистон мўйловдорига ўхшаш балиқларни овлагани аниқланган.

Фото: Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
Ҳолат бўйича Миришкор тумани фуқаро У.Я. ва унинг шерикларидан 1 дона резина қайиқ, 1 дона аккумлятор, 2 дона электр қармоқ, 3 метр ток узайтиргич сим, 1 дона насос, 4 та қўлда ясалган эшкак, 1 та сим ўралган ёғоч ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

«Қизил китоб»га киритилган Туркистон мўйловдори (шимбалиқ) турига мансуб ёки мансуб эмаслиги юзасидан мутахассис хулосасини олиш учун Фанлар академиясининг Зоология институтига алоқа хати орқали намуна юборилган.

Зоология институтининг хулосаси олингандан кейин барча ноқонуний овланган балиқларга белгиланган тартиб асосида табиатга етказилган зарар ҳисобланади ва қонуний чора кўриш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тўпланган ҳужжатлар тақдим этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда ноқонуний балиқ овлаган браконьерлар қўлга тушди