Кадр: Telegram
Тошкентда бировларнинг номини сотиб, ўзини орган ходими сифатида таништирган ҳолда ноқонуний ишларни битказиб олмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаро О. (1995 йилда туғилган) киракашлик билан шуғулланган ва йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун бир қанча жарималари йиғилиб қолган. Шунда у Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Маъмурий амалиёт бўлимига қўнғироқ қилиб, ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида таништирган ҳамда жарималарини ўчиртириб беришини талаб қилган.
«Ижарага олган машиналаримдан бирининг жарималари кўпайиб кетганди. Шу сабабли ЙПХ ходимлари машинани жарима майдончасига тиқиб қўйганди. Маъмурий амалиёт бўлими бошлиғига телефон қилиб, ўзимни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органда ишлайман деб таништирдим», — дейди у.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи Надим Орипов барчаси қонуний кўриб чиқилишини айтган.
Орадан бир неча кун ўтгач, фуқаро О. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимига қўнғироқ қилиб, яна ўзини орган ходими сифатида таништирган ва синглисини имтиҳондан ўтказиб беришларини талаб қилган.
Қайд этилишича, О.га тегишли бўлган автомобилни унинг таниши бошқарган вақтида Чилонзор туманида ЙПХ ходими томонидан тўхтатилганда, у О.га телефон қилиб, муаммони телефон орқали ҳал қилиб беришини сўраган. Шундан сўнг, О. телефон орқали ўзини ИИО ходими деб таништириб, ЙПХ ходимидан уни қўйиб юборишини сўраган.
ЙПХ ходими уни танимагани ва иш жойини аниқлаштириб, вазиятга қонуний баҳо беришини билдирган.
Шундан сўнг ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан фуқаро О. ушланган. Ўзини ходим дея таништирган шахс юзасидан хизмат текшируви ўтказилган. Натижада, унинг ИИОга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ўтказилган ҳамда қонуний чора кўрилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди