Самарқанд вилояти Ургут туманидаги кийим-кечак бозорида содир бўлган ёнғин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан бартараф этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 24 декабрь куни соат 09:10 да «Мерганча» МФЙ ҳудудида жойлашган «Ургут кийим-кечак» бозорининг 6 та дўконида ёнғин юзага келган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармасидан 6 та ёнғин ўчириш экипажи зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 09:27 да қуршаб олинган ва соат 10:14 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида дўконларнинг 100 квадрат метр майдони ёниб зарарланган. «ФВВ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида воқеа содир бўлган жойдаги бошқа дўконларга ёнғин ўтишининг олди олинди. Ёнғин оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар йўқ», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди