date

Самарқандда ҳаракатланаётган автомобиль ёниб кетди

Самарқандда ҳаракатланаётган автомобиль ёниб кетди
Самарқандда «Lada 2115» двигатель бўлинмасидаги қисқа туташув туфайли ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 18:10 да содир бўлган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келиб, ёнғинни ўчиришган. Қурбонлар йўқ.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчиларга автомобилнинг техник ҳолатига эътибор қаратишларини сўради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ҳаракатланаётган автомобиль ёниб кетди