Андижон вилоятида 22 декабрь куни «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти тарафдорларининг фаолиятига чек қўйилди.
Мавжуд тезкор маълумотларга кўра, муқаддам «Ҳизб ут-Таҳрир» сафида фаолият олиб борганлиги учун узоқ йиллар жазо муддатини ўтаб чиққан А.А. (1968 йилда туғилган) жиноий фаолиятини тиклаб, 11 нафар собиқ ғоядошларини ўзининг ноқонуний ҳаракатларига жалб қилган.
Ушбу шахсларнинг барчаси муқаддам «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотига аъзо бўлгани учун жазо муддатини ўтаб чиққан. Улар ҳукумат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий кўмакка қарамасдан, жиноий тил бириктириб, аҳоли орасида ҳамда интернет орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилиш ва шу йўл билан сафларини кенгайтиришга қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган.
Ҳибсга олинган шахсларда экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланган ва улар процессуал тартибда расмийлаштириб, олиб қўйилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ҳам сентябрь ойида «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзолиги учун жазони ўтаб чиққан 10 киши яна шу ташкилотга аъзо бўлгани учун қўлга олинганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди