Фото: «Янги Ўзбекистон»
Ўзбекистон ва Қозоғистон Қизилўрда—Учқудуқ автомобиль ва темир йўлини қуришга келишиб олди. Бу ҳақда Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигига таяниб, Spot хабар берди.
Томонлар бу борадаги тегишли келишувни декабрь ойида имзолаган. Таъкидланишича, автомобиль йўлининг узунлиги 280 километрни ташкил этади. 2024—2025 йиллар давомида иқтисодий-техник асосини (ИЦ) ишлаб чиқиш, 2025 йилда эса йўлни икки-уч йил ичида қуришга кириш режалаштирилмоқда.
«Автомобиль йўлини қуришга, тахминан, 75 миллиард тенге (қарийб 172 миллион доллар) сарфланиши кутилмоқда, бунда 5 миллиард тенге (11,4 миллион доллар) ўтказиш пунктини қуришга йўналтирилади», — дейилади вазирлик хабарида.
Автотрасса Қизилўрда—Жезқозғон—Павлодар—Россия чегараси халқаро коридорининг бир қисми бўлади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон янги Қизилўрда—Учқудуқ темир йўл тармоғини қуриш ташаббусини илгари сурган. Қўшма ҳаракатлар режаси имзоланган, ИЦни ишлаб чиқиш бўйича иқтисодий таҳлил ўтказиш режа қилинмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, бу икки мамлакатнинг темир йўлларни қуриш бўйича ягона режаси эмас. Аввалроқ туристик потенциални ошириш мақсадида 2021—2024 йиллар давомида 160 миллиард тенгега (367 миллион доллар) Туркистон—Чимкент—Тошкент юқори тезликда ҳаракатланиш имконини берувчи магистрални қуриш масаласи кўриб чиқилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Ушбу лойиҳа Марказий Осиёнинг энг йирик тарихий-маданий марказларини бирлаштиради, йўловчи ташиш ҳажми йилига 1,9 миллионга етказилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди