08:40 / 25.12.2021
1 288

Ўзбекистонда молиявий мустақил ОТМларга қўшимча ваколатлар берилади

Ўзбекистонда молиявий мустақил ОТМларга қўшимча ваколатлар берилади
Ўзбекистонда молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларига 2022—2023-ўқув йилидан бошлаб академик ва ташкилий-бошқарув соҳалари бўйича қўшимча ваколатлар тақдим этилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Қарор билан Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларнинг бир қатор ваколатлари таълим муассасаларига, Вазирлар Маҳкамасининг олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги тегишли ваколатлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўтказилди.

2022 йил 1 январдан бошлаб молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида Кузатув кенгашлари ташкил этилади. 2022 йил якунига қадар ягона «Электрон кутубхона» платформаси ишга туширилади.

Олий таълим муассасаларида Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими (HEMIS)нинг:
  • 2022 йил 1 мартга қадар «Ўқув жараёнини бошқариш», «Илмий жараённи бошқариш», «Маъмурий жараённи бошқариш» ва «Молия-хўжалик фаолиятини бошқариш» қисмлари;
  • 2022 йил 1 майга қадар «Таълим сифатини назорат қилиш» қисми жорий қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда молиявий мустақил ОТМларга қўшимча ваколатлар берилади