Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг тўқимачилик институти филиали очилади

Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг тўқимачилик институти филиали очилади
Фото: Carrer India
Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг National Institute of Fashion Technology институти филиали очилади. Бу борадаги келишувга «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосарининг Ҳиндистонга ташрифи давомида эришилган, деб хабар беради уюшма матбуот хизмати.

Таъкидланишича, National Institute of Fashion Technology институтининг Ўзбекистонда филиали очилишига келишиб олинган. Лойиҳа доирасида Textile Engineering факультети ташкил этилиб, Ўзбекистон тўқимачилик соҳаси учун зарур кадрлар малакали мутахассислар томонидан керакли билим ва кўникмаларга ўқитилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар