date
views 1 066

Қашқадарёда юк машинаси ёниб кетди

Қашқадарёда юк машинаси ёниб кетди
Фото: Видеодан кадр
Қашқадарё вилоятида юк машинаси тўлиқ ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 26 декабр куни соат 8:55 ларда Қарши шаҳар ФВБга Қарши-Ғузор автомобил йўлининг 6-километрида юк машинаси ёнаётгани ҳақида хабар тушган.

Хабарга кўра, воқеа жойига соат 9:05 ларда Қарши шаҳар ФВБдан 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси етиб борган. Соат 09:30 ларда ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида Чироқчи тумани Тўқмор қишлоғида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Н.С. га тегишли MAN русумли юк машинаси тўлиқ ёниб кетган.

Қайд этилишича, ёнғинда ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда юк машинаси ёниб кетди