Фото: «Regnum»
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти — Абу-Даби маданият ва туризм департаменти саёҳатлар учун хавфсиз йўналишлар рўйхатига Ўзбекистонни ҳам киритди.
БАА сайёҳатлар учун хавфсиз мамлакатлар «яшил» рўйхатини янгилади: ундаги мамлакатлар сони 95 тадан 73 тага қисқарди, хусусан, Африка ва Лотин Америкасининг айрим мамлакатлари рўйхатдан чиқарилган.
Янги қоида бугун, 26 декабрдан кучга кирди. «Яшил» рўйхатдаги мамлакатлардан БААга келувчилар учун карантин талаб этилмайди.
Хавфсиз мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон билан бирга Беларусь, Грузия, Исроил, Латвия, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам бор. Бундай мамлакатлар сони жами 73 та.
Абу-Дабига парвоз қилишдан 48 соат аввал ПЗР-тест топшириш ва Халқаро мувофиқлик ассоциацияси сайтида рўйхатдан ўтиш талаб этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар