Фото: Freepik
Замонавий инсон учун машиналар тирбандлигида қолиб кетиш табиий ҳол. Тез-тез такрорланиб турадиган бундай вазиятда энг асосийси одам ўзини йўқотиб қўймаслик. Севимли мусиқа тинглаш, ижтимоий тармоқларда фаол бўлишдан ташқари, яна нималар қилиш керак ва аксинча нима қилмаслик кераклиги ҳақида «Домашний очаг» нашри маълумот бериб ўтади.
Хавотирга соладиган ҳислардан қандай қутулиш мумкин?
Агар вазиятни бошқариш борасида назоратни йўқотаётганингизни ҳис қилсангиз, «grounding» деб номланувчи оддий техника бу борада сизга ёрдам беради. У ички хавотирдан чалғиб, диққатни ташқи муҳитга қаратишга ёрдам беради. Бунинг учун атрофга қараб, кўришингиз мумкин бўлган 5 та буюм, тегиниш мумкин бўлган 5 та буюм, эшитиш мумкин бўлган 3 та буюм, ҳидлаш мумкин бўлган 2 та буюм ва татиб кўриш мумкин бўлган 1 та нарсани топинг.
Хотирани чархлаш учун математик машқлар бажаринг. Масалан, атрофингиздаги машиналар сонини санашингиз ёки рақамларини бир-бирига қўшиб чиқишингиз мумкин. Машқларни рул қаршисида ўтирган ҳолда бажаринг. Қоринни таранг қилинг, кейин эса бўшаштиринг. Елкаларни кўтариб-туширинг ва ёки бошқа чалғитадиган иш билан машғул бўлинг.
Тирбандликда нима кўпроқ керак бўлади?
Телефон қувватлагич
Керак вақтда чорасиз қолиб кетмаслигингиз учун машинада қўшимча телефон қувватлагич турсин.
Сув
Қишда пластик бутилкани машинада қолдириб бўлмайди, шу сабаб ҳар сафар кўчага чиққанда ўзингиз билан олишни унутманг.
Конфет ёки шоколад
Ҳар эҳтимолга қарши оч қолмаслик ёки эрмак қилиш учун машинангизда конфет ёки шоколад бўлсин. Ялпизлиси бўлса хавотирни йўқотиб, бош оғриғи ва кўнгил айнишига қарши яхши самара беради.
Стрессга қарши массажёр
Турли вариант мавжуд бўлган массажёрларнинг бўйин ва бел қисмига мўлжалланган ёстиқ кўринишидагисини харид қилинг. Бу бўйин, елка соҳасидаги зўриқишларни йўқотишга ёрдам беради. Ёки оддий резина игнали коптокча ҳам яхши самара беради.
Машинадан ташқарига тушманг
Машинани тарк этиб ташқарига тушишга ҳожат йўқ. Негаки машиналар тўсатдан ҳаракатланишни бошлаши, сиз эса нохуш ҳолатга сабаб бўлиб қолишингиз мумкин. Қолаверса, машинани назоратсиз қолдириш ҳам хавфсиз эмас. Тиқилинчда турган одамлар орасида турли кимсалар бўлиши мумкин.
«Полоса»дан чиқиб кетманг
Йўлнинг биринчи бўлагида турган бўлсангиз, иккинчи ёки учинчи бўлакдаги машиналар ҳаракатланишни бошласа, сиз ҳам ҳаракатланишга ва ўша бўлакка ўтиб олманг. Негаки ҳар сафар сиз ва сизга ўхшаган кишилар бошқа бўлакка ўтишни бошласа, тартибсизлик пайдо бўлиши, бу эса турли муаммоларнинг келиб чиқишига олиб келиш мумкин. Бир бўлак бўйлаб, тартибли ҳаракатланинг. Агар ўзингиз турган қатордан бошқасига ўтмоқчи бўлсангиз, сизга йўл беришганига амин бўлганингиздан кейингина ҳаракатланинг.
Йўл ёқасидан ўтиб кетишга ҳаракат қилманг
Йўлни четидан ўтиб кетишга ҳаракат қилманг. Бу нафақат қоидаларга зид, балки маданиятсизлик ҳам ҳисобланади.
Қўполлик қилманг ва агрессив бўлманг
Сизга боғлиқ бўлмаган воқеа-ҳодисага асабийлашиш ва жиззакилик қилиш фойдасиз, қолаверса, бу атрофдагилар кайфиятига ҳам салбий таъсир қилади. Одобли ва дўстона бўлишга ҳаракат қилинг. Қўполликларга нисбатан жавоб берманг, шундоқ ҳам оғир бўлиб турган вазиятни янада оғирлаштирманг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар