08:00 / 28.12.2021
1 429

Ўзбекистон бўйлаб 9070 нафар болага «Президент совғаси» жўнатилди

Ўзбекистон бўйлаб 9070 нафар болага «Президент совғаси» жўнатилди
Фото: Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистоннинг 12 ҳудудига болалар учун аталган «Президент совғалари» жўнатилди, дея хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги.

Йил сўнгида анъанага кўра Республика бўйлаб Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар учун «Президент арчаси» тадбири ўтказилади.

12 ёшгача бўлган болалар учун тайёрланган «Президент совғаси» таркибига ширинликлар, ўқув қуроллари ва Болалар энциклопедиясидан иборат 21 турдаги совғалар киритилган.

Шунингдек, 2021 йилда Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Оилавий болалар уйлари ҳамда SOS болалар маҳаллаларининг 12 ёшдан катта бўлган 980 нафар тарбияланувчи учун замонавий планшет ҳам совғалар таркибига киритилди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги
Шундай қилиб, 2021 йилда йилда 9070 дона «Президент совғаси»дан таркиб топган совғалар тайёрланиб, ҳудудларга юборилди.

«Президент совғаси» республиканинг 10 ҳудудига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» орқали, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятларига эса давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг кузатуви остида автотранспорт орқали етказилади.

Ўзбекистон президентининг байрам табриги ҳамда совғалари ҳудудий ҳокимликлар иштирокида 2021 йилнинг 29–30 декабрь кунлари ўтказиладиган «Президент арчаси» тадбирларида болаларга тантанали топширилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон бўйлаб 9070 нафар болага «Президент совғаси» жўнатилди