19:54 / 28.12.2021
1 461

Аёлнинг ишқий ёзишмаларини эрига жўнатмаслик учун пул талаб қилган шахс ушланди

Аёлнинг ишқий ёзишмаларини эрига жўнатмаслик учун пул талаб қилган шахс ушланди
Фото: ИИВ матбуот хизмати
Тошкент вилоятида аёлнинг ишқий ёзишмаларини эрига жўнатмаслик учун 20 млн сўм талаб қилган эркак ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ғиждувон туманида яшовчи 40 ёшли аёл Р.З. Тошкент вилоятида яшовчи Ш. билан Insatgramда танишиб, у билан ишқий муносабатда бўлган. Улар ишқий муносабатдаги SMSлар ёзишган.

Маълум вақт ўтиб, Ш. бу ёзишмаларни аёлнинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошлари ҳамда интернет орқали тарқатиб юборишлик билан қўрқитиб, Р.З. дан пул талаб қила бошлайди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида, илгари судланган, Тошкент вилоятида яшовчи 36 ёшли Т.Ш. Р.З. дан сўралган 20 млн сўмни олган вақтида ушланди.

Суриштирув ишлари давомида, Т.Ш. Р.З. дан олдин ҳам товламачилик йўли билан 70 млн сўм пулларни олганлигини ва ҳақиқатан ҳам телефонда Р.З. билан ўзаро ишқий муносабатдаги ёзишмалари мавжудлигини маълум қилган.

Тезкор суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аёлнинг ишқий ёзишмаларини эрига жўнатмаслик учун пул талаб қилган шахс ушланди