00:14 / 29.12.2021
1 507

Тошкентда бир бемор 522 марта тез ёрдам чақиргани маълум қилинди

Тошкентда бир бемор 522 марта тез ёрдам чақиргани маълум қилинди
Тез тиббий ёрдамга бўладиган ҳар бир чақириқ қайд этиб борилади. Шундай беморлар борки, уларнинг кимлиги ва қандай касаллик безовта қилаётганлиги ёд бўлиб кетган кишига.

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи аёл 522 маротаба тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. 60 га яқин мавжуд операторларнинг барчаси бу аёлни таниб қолишган. Сабаби у ҳар куни 2-3 бор чақириқни амалга оширади.

Баъзи беморларга тез тиббий ёрдам муҳим ҳолатлардагина чақирилиши кераклигини тушунтирсангиз, улар бизнинг фаолиятимиздан норози бўлишади
”, – деди Насиба Маҳмудова 28 декабр кунги пресс-турда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимовнинг сўзларига кўра, янги йилда тез тиббий ёрдамга чақириқлар сони кескин ошади.

Дониёр Алимов
Ҳеч кимга сир эмаски, Янги йилда тез тиббийга чақириқлар сони кескин ошади. Улар асосан икки ҳолатда: пиротехника воситаларидан куйиш ҳамда интоксикация, яъни кўп овқат истеъмол қилиш натижасида организмнинг ҳазм тизимида муаммолар юзага келиши (бўкиб қолиш) натижасида келиб чиқади.

Шунга мос равишда пойтахтда бош марказ, ҳудудларда 13 та марказлар ҳамда 180 та суб марказлар ишга шай ҳолатда туради ва кун-у тун фаолият кўрсатади.

Ўт пуфаги ва ошқозон-ичак тизимида муаммоси бор беморлар байрам кунлари таомланиш режимига амал қилишлари ва ортиқча овқатланишдан эҳтиёт бўлишлари лозим
”, – дейди шифокор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда бир бемор 522 марта тез ёрдам чақиргани маълум қилинди