Жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасидаги автомобиль йўлининг 500 метр қисмида 40-50 см.гача чўкиш ҳолати юзага келганлиги туфайли, ушбу ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Прокуратура органларининг ўрганишлари натижасида мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар аниқланди.
Хусусан, мутасадди ташкилотлар томонидан «Юнусобод-Туркистон» ер ости метро конструкциясининг атрофини ва ён қисмларини тупроқ билан қайта тўлдириш ва зичлаш ишлари сифатли бажарилмаганлиги, техник назорат талаб даражасида олиб борилмаганлиги ҳамда автомобиль йўлини реконструкция қилишда лойиҳалаштириш ишлари нотўғри олиб борилганлиги сабабли юқоридаги чўкиш ҳолати юзага келиб, натижада давлатга 4,5 млрд. сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Республика Транспорт прокуратураси томонидан Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Аҳмад Дониш кўчасида юзага келган ҳолатни бартараф этиш бўйича мутасадди идоралар томонидан тегишли чора-тадбирлар ташкил этилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар