16:13 / 29.12.2021
1 404

Бир йил ичида орзудаги қоматга эришиш учун нима қилиш керак?

Бир йил ичида орзудаги қоматга эришиш учун нима қилиш керак?
Фото: Harper’s Bazaar
Юзлаб парҳезлар ва парҳезшунослар тез ва осон озиш мумкинлигини вада қилади. Аммо вазн ташлаш борасида мақсадга эришиш учун жисмоний фаоллик ва калория миқдори ҳисобланадиган соғлом овқатланишни умумлаштириш муҳим саналади. Бу борада муваффақиятга эришиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида нутрициолог Елена Свиридова маълумот бериб ўтади.

Иродангиз етишига ишончингиз комил бўлсин
Вазн ташлаш вақт, уриниш ва шунингдек узоқ муддатли мажбуриятларни ўз зиммасига олиш демакдир. Овқатланиш билан боғлиқ одатлар, кун тартибини ўзгартиришга, керак бўлса мутахассисга мурожаат қилишга тайёр бўлинг.

Ўз олдингизга ҳақиқатан йироқ бўлмаган мақсадлар қўйинг
Ҳафта давомида 0,5—1 кило вазн ташлашга уриниш ҳақиқатга тўғри келади. Доимий жисмоний фаолликнинг етишмагани ҳисобига меъёрдагидан 500—1000 кўпроқ калория сарфлаш керак бўлади. Олдингизга мақсад қўйганда фақат натижа эмас, жараён ҳақида ҳам ўйланг. Масалан, кун давомида камида 30 дақиқа юриш, алал-оқибат эса 10 килога озиш ҳақида ўйланг. Жараён билан боғлиқ муҳим мақсадларнинг қўйилиши вазн йўқотиш учун қўйилган асосий қадамлардан бири ҳисобланади.

Чекловлардан воз кечинг
Калориядан чекланиш ва жисмоний зўриқиш хавфсиз эмас. Бу усул тез самара бергани билан саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин. Гап шундаки, организм очиққанда калорияларни қисқартириш ҳисобига энергияни тежашга ҳаракат қилади.

Ўз ҳолатингизни таҳлил қилинг
Озиш жараёнида психологик аҳволингизга холис баҳо беринг. Овқатланиш билан боғлиқ жиддий парҳезга риоя қила олмасангиз, ўзингизни айбламанг. Бош оғриши, кайфият ўзгаришини ҳисобга олинг. Озиш вақтида киши ўзини ёмон ҳис қилиши табиий ҳол эмас. Нотўғри стратегияга ўрганиб қолиш ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Ритмда бўлиш ва ҳаммасига қўл силтамаслик учун ўзингиз учун қулайлик яратиб олиш муҳим саналади.

Онгли равишда овқатланинг
Онгли равишда овқатланиш тез тўйиш ва ундан роҳатланиш имконини беради. Шу сабаб ҳам график бўйича овқатланишга урининг. Шошилманг ва бошқа нарсаларга чалғиманг. Ҳар сафар тановулдан кейин ўзингизга секин овқатландимми ёки чалғидимми, оч бўлганим учун овқатландимми ёки таклиф қилишгани учун ё бўлмаса, қанча миқдорда таом истеъмол қилдим, жараёнда нимани ҳис қилдим деб ўзингизга савол беринг. Бундай таҳлил эҳтиёж бўлмаганда ҳам автоматик тарзда ортиқча овқатланиб юборишнинг олдини олади.

Спорт билан шуғулланинг
Велосипед учинг, сузинг, тоза ҳавода сайр қилинг, хуллас ўзингиз ёқтирадиган спорт билан шуғулланинг. Вазн камайиши ва тетик ҳис қилиш учун ҳафта давомида ўртача 150—300 дақиқа ёки 75—150 дақиқа зўриқишда спорт билан шуғулланиш керак.

Овқатланишда баланс бўлишига эътибор қилинг
Қайта ишланган ва ярим тайёр маҳсулотлардан чекланиб, рационда кўпроқ оқсил бўлишига эътибор қаратинг. Бу иштаҳани назоратда бўлиши ва тўқлик ҳиссининг сақланиб туришига ҳисса қўшади. Ҳазм жараёнини яхшилаб, қондаги қанд миқдорини камайтирадиган клетчатканинг кони бўлган дуккакли маҳсулотлар, сабзавот ва меваларни канда қилманг. Углеводлардан иложи борича тийилишга ҳаракат қилинг. Туз, ёғ ва шакарсиз бутун донли маҳсулотларни танлашни ҳам эсдан чиқарманг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир йил ичида орзудаги қоматга эришиш учун нима қилиш керак?