
Ҳодиса 26 декабрь куни Бухоро вилояти, Вобкент тумани «Найман» маҳалласида содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди. «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш натижасида «Шохруд» сув каналига тушиб кетган.
Машина каналга тушишидан олдин ҳайдовчи салондан сакраб қолганлиги учун тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолати юз бермаган.
Воқеа жойига зудлик билан ФВВнинг вилоят бошқармаси қутқарувчилари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб келган. Бир соат давомида ғаввослар ва махсус техника ёрдамида автомашина каналдан олиб чиқилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар