1 356
Прописка учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатидан уй-жой ҳужжатлари чиқариб ташланди
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, бекор қилиш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш хизматлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона ижтимоий давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Рўйхатга олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатидан уй-жой ҳужжатлари чиқариб ташланди. Доимий рўйхатга олиш расмийлаштирилганда QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи берилади.
Фуқаронинг доимий рўйхатга олинишини бекор қилиш асослари белгиланди:
- бир манзилдан бошқа манзилга рўйхатга олинганда;
- мулкдор аризасига кўра;
- мулкдор ўзгарганда;
- суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида;
- фуқаро хорижга доимий яшашга кетганида;
- сохта ҳужжатлар асосида рўйхатга олинганлик аниқланганда;
- умрбод озодликдан маҳрум этилганда;
- вафот этганда.
Низом Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун татбиқ этилмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар