15:10 / 30.12.2021
1 325

Пиёда юрган ўзбекистонликларга бир йилда қарийб 4 млн доллар тўланди

Пиёда юрган ўзбекистонликларга бир йилда қарийб 4 млн доллар тўланди
«Соғлом турмуш тарзи» платформаси фойдаланувчиларига шу кунгача қанча маблағ тўлаб берилгани маълум бўлди. Туризм ва спорт вазирлиги тегишли хабар билан чиқди.

Қайд этилишича, «Соғлом турмуш тарзи» платформаси 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонига мувофиқ ташкил этилган.

www.1hls.uz платформасида рўйхатдан ўтган ва 18 ёшдан катта бўлган ўзбекистонликлар сони 1 миллион 200 мингдан ошди. Платформа фойдаланувчилари сони 1 миллион 209 минг 77 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 757 минг 680 нафари эркаклар, 451 397 нафари эса аёллардир.

Маълум қилинишича, платформа фойдаланувчиларига шу кунга қадар 43 миллиард 45 миллион 953 минг сўм (тахминан 4 миллион доллар) миқдорида маблағлар тўлаб берилган.

Аввалроқ, Туризм ва спорт вазирлиги «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолияти тўхталганига оид хабарлар асоссиз эканлиги бўйича расмий муносабат берганди.

Вазирликнинг спорт йўналишидаги сайтида 1hls.uz мобил иловаси фойдаланувчиларига пул тўлаш вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

«Бироқ ахборот хизмати ходими мақолада асоссиз ва тасдиқланмаган маълумот бергани боис аҳоли орасида бу борада тушунмовчилик пайдо бўлган», дейилган вазирлик томонидан тарқатилган кейинги маълумотда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пиёда юрган ўзбекистонликларга бир йилда қарийб 4 млн доллар тўланди