Самарқандда «Нексия» каналга қулади

Самарқандда «Нексия» каналга қулади
30 декабрь куни Самарқанд вилояти Оқдарё туманида «Нексия» русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш натижасида сув каналига тушиб кетган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Машина салонида ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига зудлик билан туман ФВ бўлими қутқарувчилари ва тегишли хизмат ходимлари етиб келган. Қутқарувчилилар ва махсус техника ёрдамида олиб борилган ҳаракатлар натижасида автомашина каналдан олиб чиқилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар