
Фото: ИИВ матбуот хизмати.
Тошкент шаҳридаги «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуаси олдида ўт ўчириш мосламаси портлаши натижасида одамлар жароҳатлангани хабар берилганди.
Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан фуқаролар И.А., У.М., А.Л., З.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 250-моддаси («Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов давом этмоқда, айбдор шахслар қонун олдида жавоб беради, дейилади ИИББ хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар