1 197
Си Цзиньпин: «Ўзбекистонга равнақ ва куч-қудрат, унинг халқига бахт-саодат ва фаровонлик тилайман»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиндан мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табрик мактуби келди.
«Ҳурматли Президент жаноблари!
Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Хитой ҳукумати ва халқи номидан ҳамда шахсан ўз номимдан Сизга ва Сиз орқали дўст Ўзбекистон халқига самимий табриклар ва энг эзгу тилакларимни билдиришга ижозат бергайсиз.
Дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 30 йилда Хитой-Ўзбекистон алоқалари изчил ривожланиб, муваффақиятларга эришди ҳамда тинчлик-тотувлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик руҳидаги давлатлараро муносабатларнинг ёрқин намунасига айланди. Хусусан, мамлакатларимиз ислоҳотлар, очиқлик, тараққиёт ва қайта тикланиш борасида бир-биридан ўрганмоқда ва тажриба алмашмоқда, коронавирус пандемиясига қарши курашишда саъй-ҳаракатларини бирлаштириб, ўзаро ёрдамлашмоқда, бу эса ҳар томонлама стратегик шериклигимизнинг моҳиятини тўлиқ акс эттиради.
Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларининг ривожига катта аҳамият қаратмоқдаман ҳамда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигидан фойдаланиб, Сиз билан биргаликда мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларимиз тарихида янги саҳифа очиш мақсадида бор куч ва имкониятларни ишга солишга тайёрлигимини билдираман.
Фаолиятингизга муваффақиятлар ва мустаҳкам соғлик тилайман.
Дўст Ўзбекистонга равнақ ва куч-қудрат, унинг халқига бахт-саодат ва фаровонлик тилайман», дейилади Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин табригида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади