
2021 йилнинг 14 ноябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи Д.Д. Ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс «Сардоба» бозорида жойлашган савдо дўконининг ташқарисидаги умумий нархи 5 775 000 сўмлик ўсимлик ёғларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ички ишлар органи ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида гумондор А.А. қўлга олинган. Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар