08:00 / 04.01.2022
881

Миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратилади

Миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратилади
Муҳокамага қўйилган «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси» лойиҳасида миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратиш вазифаси келтирилган.

Хусусан унга кўра, 2022 йил декабрга қадар миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ҳамда ахборот коммуникацион дастурлар яратиш ишлари олиб борилади.

Бунда:
  • соҳанинг етук мутахассислари ва йирик тадбиркорларни миллий коммуникация платформаларини яратишга жалб қилиш;
  • маълумотларни узатиш ва қайта ишлашнинг замонавий талабларига мос дастурий таъминот ва техник воситалар билан таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, АКТ соҳасида миллий маҳсулот яратиш тизимини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш бўйича амалий чора-тадбирлар ҳам амалга оширилади.

Бунда, яратилган дастур ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни аудиториясининг қамрови ортишига қараб солиқ имтиёзларни бериш тизими йўлга қўйилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратилади