Тошкент вилоятининг Қибрай туманида аёлнинг турмуш ўртоғини ўзига жалб қилиш учун ўйлаб топган ёлғони жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 22 декабрь куни туманнинг Сангак кўчасида яшовчи 23 ёшли Ш.Д. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унда айтилишича, шу куни соат 13:00 ларда кепка кийиб, юзига тиббий ниқоб таққан ва ўткир тиғли жисм билан қуролланган икки номаълум шахс у яшаётган уйига девор ошиб кирган.
Сўнг унга ва қўлидаги 7 ойлик боласига нисбатан ўткир тиғли жисм билан таҳдид қилиб, шикаст етказиш билан қўрқитган. Хонадонда бўлган пул ва моддий қимматликларни талаб қилиб, жами баҳоси 19 миллион сўмлик тилла буюмлар, 110 доллар ва 1,1 миллион сўмни олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Аризага асосан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган дастлабки тергов давомида ушбу жиноятни ҳеч ким содир этмагани, уни хонадон эгаси Ш.Д. режа асосида қасддан ўзи уюштиргани аниқланган.
Маълум бўлишича, аёл шу йўл билан турмуши давомида унга бефарқ бўлиб, эътибор бермаётган эрини ўзига жалб қилишни мақсад қилган.
Мазкур жиноят иши Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» бандидан 237-моддаси 1-қисми (ёлғон хабар бериш)га қайта малакаланиб, шу кунинг ўзидаёқ Ш.Д. гумонланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)