07:30 / 05.01.2022
839

Ўзбекистон Россиянинг яна бешта шаҳрида консулхона очади

Ўзбекистон Россиянинг яна бешта шаҳрида консулхона очади
Ўзбекистон Россиянинг Самара, Астрахан, Тула, Калининграда ва Нижний Новгород шаҳрларида консуллик очади. Бу ҳақида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган "Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йиллардаги тараққиёт стратегияси тўғрисидаги" президент қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.

Қарорда шунингдек, Ўзбекистоннинг Россиядаги Бош консулхоналарида (Санкт-Петербург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон, Новосибирск ва Екатеринбург) ходимлар сонини ошириш Москвадаги элчихонага янги консул штат бирликлари киритиш режалаштирилган.

Ундан ташқари Қозоғистоннинг Чимкент, Чехиянинг Прага, Канаданинг Оттава, Корея Республикасининг Пусан шаҳарларида ҳам консулхоналар очиш режалаштирилган.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистоннинг 2 миллион нафарга яқин фуқаролари чет давлатларда вақтинчалик меҳнат фаолияти олиб бормоқда. Улардан бир миллиондан ортиғи - Россия Федерациясида меҳнат қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Россиянинг яна бешта шаҳрида консулхона очади