date
views 3 142

Тожикистонга учаётган Россия самолёти Тошкентга қўнишга мажбур бўлди

Тожикистонга учаётган Россия самолёти Тошкентга қўнишга мажбур бўлди
Россиянинг S7 Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт фавқулодда Тошкентга қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского неба» канали хабар берди.

Маълум бўлишича, Россиянинг Нижний Новгородидан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига учаётган самолёт ноқулай об-ҳаво ва қалин туман туфайли манзилга қўна олмаган ва Ўзбекистон пойтахтига йўл олган.

«Boeing 737-800 йўловчи самолёти об-ҳаво шароити — туман, горизонтал кўрувчанлик 100 метр, ҳаво намлиги 93 фоиз бўлгани сабабли Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди», —дейилади хабарда.

Ҳозирда эса самолёт Хўжандга эсон-омон етиб борган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тожикистонга учаётган Россия самолёти Тошкентга қўнишга мажбур бўлди